ТАРҒИБОТ
Бугун Қўшкўпир тумани "Чаманзор" маҳалласида жойлашган 5-ИДУМИда феврал ойи "Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги" доирасида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
лими ходимлари, туман тиббиёт бирлашмаси шифокори ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди.
Тадбирда туман тиббиёт бирлашмаси шифокори К.Абдурасулов гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, ёшлар орасида авж олаётган психотроп моддаларнинг инсон организмига зарари, унинг оқибатида келиб чиқадиган сурункали касалликлар тўғрисида ёшларга тушунча ва кўрсатмалар бериб ўтди.
Тадбир давомида ўқувчи-ёшларга Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ва ички ишлар ходимлари томонидан гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг салбий оқибатлари акс этган буклетлар тарқатилди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати