ТАРҒИБОТ ТАДБИРИ
Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамда Ички ишлар бўлими билан ҳамкорликда феврал ойи "Гиёҳвандликка қарши курашиш ойлиги" доирасида 2-сон умумтаълим мактаби ҳамда 1-сон айрим фанлар чуқур ўрганиладиган иҳтисослаштирилган мактаб-интернатида тарғибот тадбири ўтказилди.
Унда мактабнинг ўқувчи-ёшлари, ўқитувчилар, маҳалла фаоллари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари, унинг зарарли иллат эканлигини ўқувчи-ёшларга тушунтириб ўтдилар.
Тадбир давомида гиёҳвандликнинг салбий оқибатларини акс эттирувчи видеоролик намойиш этилди ҳамда мавзуга оид тарқатма материаллар тарқатилди.
Қўшкўпир туман ҳокимлиги Матбуот хизмати