ТАРҒИБОТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қўшкўпир туман бўлинмаси томонидан “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва устувор вазифалар” мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Белгиланган режа асосида Қўшкўпир туманидаги “Дурдона” маҳалласида юқоридаги мавзу доирасида тарғибот учрашуви ўтказилди. Унга маҳалла фуқаролари, маҳалладаги 19-сон мактабнинг юқори синф ўқувчилари қамраб олинди. Учрашувда ўқувчи ёшларга ҳамда фуқароларга Тараққиёт стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифалар тўғрисида тушунтириш бериб ўтилди. Шунингдек, аҳоли томонидан билдирилган фикрлар ҳам инобатга олиниб, таклифлар ёзиб олинди.