Бугун Қўшкўпир туманидаги 2-сон мактабда ижодий, маданий масалалар бўйича тарғиботчилар учун семинар-тренинг ташкил этилди. Унда Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, УрДУ нинг филология факультетининг ўқитувчилари, тумандаги 54 та мактабнинг ижодий, маданий масалалар бўйича тарғиботчилари қатнашдилар.
Ташкил этилган семинар-тренингда тарғиботчилар учун олдинда турган вазифаларнинг сифатли ва самарали олиб борилиши бўйича тушунтиришлар берилди.