ТАШАББУС-ЁШЛАРГА ҚАНОТ БЎЛМОҚДА

Қўшкўпир туманида ёшларни спортга қизиқтириш, жалб қилиш борасида тадбирлар ташкил қилинмоқда

          Қўшкўпир туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабнинг спорт залида 2005-йил ва ундан кичик бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича БЎСМ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди.   5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи йўналиши ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиб бериш  мақсадида  14-январь-“Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан ўтказилган мазкур мусобақа кўтаринки руҳда, мазмунли ташкил этилди. “Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати” шиори остида ташкил қилинган БЎСМ биринчилигида жами 32 нафар ўқувчи қатнашди. Спортнинг стол тенниси бўйича ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар туман  БЎСМнинг диплом ва фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари