ТИББИЁТ_ПУНКТИ

Қўшкўпир тумани "Полвон" маҳалласида туман ҳокими Бобурбек Эгамов, сектор раҳбарлари, маҳалла оқсоқоллари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида янги маҳалла тиббиёт пункти фойдаланишга топширилди.

Аҳолига тиббий хизматни яқинлаштириш ва тиббий хизмат сифатини ошириш мақсадида яратилган бу имкониятдан маҳалла аҳлининг хурсандчилиги ва мамнунлиги уларнинг юз-кўзида намоён бўлмоқда. Қўшкўпир туманида шу кунгача 6 та маҳалла тиббиёт пунктлари қурилиб, фойдаланишга топширилган.

Туманда тез кунларда яна 1 та янги Оилавий поликлиника қуриш, 1 та Оилавий поликлиникани реконструқция қилиш, туман тиббиёт бирлашмасини янги жихозлар билан таъминлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб бориш режалаштирилган.  

Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари