ТИЛ- МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Мана ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигига ҳам 30 йил тўлди. Шу муносабат билан Қўшкўпир туманаҳли ушбу байрамни кўтаринки руҳ ва ўзгача кайфиятда кутиб олдилар. Ушбу улуғ ва муқаддас кунни туман ҳокими Жўрабек Раҳимов туман истироҳат боғида қад ростлаган тилшунос олим Маҳмуд аз-Замахшарий ҳайкали олдида очиб берди. Тилимиз нақадар буюк ва бебаҳо эканлиги ҳақида гапириб, байрам билан барчани қутлади. “Ҳаёт кўзгуси” газетаси муҳаррири, депутат Меҳрибон Тиллаева ҳам сўз олиб, тилга ҳамиша эътибор билан қараш, ўзбек тилининг кенг ва бой луғатидан оқилона фойдаланиш лозимлиги ҳақида гапириб ўтди. Тадбирга фахрий устозлар, туман халқ таълими ходимлари, туман ҳокимлиги мутассаддилари,  ҳамда республика миқёсида таълим, адабиёт йўналиши бўйича ютуқларни қўлга киритиб келаётган ўқувчи-ёшлар таклиф қилиндилар. Ўқувчилар томонидан “Она тили”, “Ватан” тўғрисида шеърлар айтилди ва буюк адабиёт ва тилшунос олим ҳайкали пойига гуллар қўйилди. Шундан сўнг тадбир туманимизнинг 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида давом этди. Ўқувчилар томонидан ғазаллар айтилиб, шарҳлаб берилди. “Навоий ва Гули” монологи айтилди. Шунингдек, санъаткорлар томонидан янграган куй-қўшиқлар барчани даврага чорлади.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари