ТИЛ-МАЪНАВИЯТИМИЗ КЎЗГУСИ

Бугунги  кунда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 20 октябрдаги “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимининг тил масалалари бўйича  маслаҳатчиси Р.Худайберганов, вилоят халқ таълими бошқармаси ходими Б.Жуманиёзова, туман ҳокимининг тил масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Эшчанова ҳамда ХТБ методисти З.Ўрозметовалар тумандаги 1-сон ИМИ, 2- ва 17-сон умумтаълим мактабларида бўлиб, таълим муассасаларида мавжуд хат-ҳужжатлар, пешлавҳалар ҳамда баннерларнинг давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши бўйича ўрганишлар олиб бордилар.

Ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликларнинг айримлари жойида ҳал қилинган бўлса, айримларини тузатиш бўйича муҳлат берилди.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари