ТИЛ ОМОН БЎЛСА, ЎЛМАЙДИ МИЛЛАТ
Она тили !Унинг бетакрор жозибаси ва сеҳри ила гўдак она алласидан ором олади. Аллоҳ таоло мана шу гўзал она заминни «ярал»-деган сўз билан яратган экан. Бундай фикрлар қай даражада ҳақиқат экани бизга муҳим эмас, лекин бу фикрнинг аҳамияти шундаки, Оллоҳ таоло борлиқни сўз билан яратган. Сўз эса тил имкониятлари орқали юзага чикади.
Мана бу йил Давлат тилимиз бўлган ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 30 йил тўлади. Бу давр мобайнида тилимиз ўзининг гўзал жозибасини тўла намоён этишга алоҳида эътибор каратилди. Бугун бетакрор она тилимиз бутун гўзаллиги –ю, жозибаси ила бўй кўрсатмоқда.
Дунёда тиллар кўп, лекин улар орасида менинг бебаҳо ўзбек тилим ягона! Ахир бу муҳташам ва сержило тилда Маҳмуд Қошғарий “Девону луғотит турк”ни , Юсуф Хос Ҳожиб “Қутадғу билиг”ни, ҳазрат Навоий буюк “Ҳамса”ни бунёд этганку! Бундай дурдона асарларнинг саноғини яна кўплаб давом қилдириш мумкин.
1989- йилгача она тилимиз не-не сиёсий тузум ва тазйиқларни бошдан кечирмади. Гоҳида юксалди, гоҳида камситилди. Севимли шоиримиз Ўзбекистон халк шоири Муҳаммад Юсуф ушбу мисраларни ёзганида қанчалик ҳақлиги бунинг исботидир:
Тилим туриб, ўз тилимда гапирмадим
Она тилим, кечир мени , она тилим!
Ўзбек тилига Давлат тили мақомининг берилиши Ватанимизнинг истиқлол сари ташлаган илк қадами бўлди. Минг шукурки, бугун она тилимиз Конституциявий асосга эга.
Она тилимизнинг обрў-эътиборини асраш, софлигин сақлаш бугун ҳар биримизнинг муқаддас ва шарафли вазифамиздир.
Ҳазрат Навоий ҳам ўз даврида туркий тилнинг жозибаси ва кенг имкониятини, ифода усулининг равонлигини исботлаш учун Низомий панжасига пажа уриб, илк туркий «Ҳамса»ни яратди. Жадидчилик адабиёти вакиллари ҳам бу борада кўплаб тарихий буюк ишларга қўл урдилар.
Мана шундай ҳаракатлар , исбот-у изоҳлар бугун ўз мевасини берди. Бугун ҳам ҳукуматимиз томонидан она тилимиз тараққиётга қаратилаётган эътибордан бугун тил ва адабиёт аҳлининг боши осмонга етмокда.
Севимли шоиримиз Омон Матчон эътироф этганидек,
Тенглик йўқ жойларда ёмондир қисмат,
Тили ОМОН булса , ўлмайди миллат!
Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати