Томорқа ҳар биримизнинг қўшимча даромад манбаимиз ҳисобланади. Ҳар бир қарич ердан унумли ва самарали фойдаланаётганлар нафақат ўз оиласини, балки ички ва ташқи бозор расталарини ўз маҳсулотлари билан тўлдириб, эл олқишига, дуосига сазовор бўлмоқдалар.
Қўшкўпир тумани “Дўстлик” маҳалласида яшовчи фуқаро Фазилат Раҳмонова ўз ҳисобидан иссиқхона ташкил қилиб, у ерда помидор, бодринг, ҳар хил кўкатлар, гул кўчатлари экиб, парваришламоқда.
Полиз маҳсулотлари билан аҳоли дастурхонини тўлдираётган бўлса, гул кўчатлари билан нафосат оламига ҳисса қўшмоқда.