ТОМОРҚАДАН УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИШ - ҲАР БИР ОИЛА ФАРОВОНЛИГИНИНГ ОМИЛИ.

Ўбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши саримсоқпиёз ва тўқсонбости экинларини етиштириш ва сотишга кўмаклашиш бўлими бош мутахасcиси Баҳодир Артиков,  Ўзбекистон фермер дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашини қўллаб- қувватлаш жамғармаси ходими Мирза Досанов ҳамда туман фермерлар кенгаши раҳбари Д.Ўразметовлардан иборат ишчи гуруҳи Қўшкўпир тумани “Янгилик” махалла фуқаролар йиғинидаги бир неча хонадонларда аҳоли ўртасида томорқадан унумли фойдаланиш бўйича ўрганиш ишларини олиб бордилар.
 
#МАҚСАД
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 октябрдаги ПҚ-4863-сонли қарорига асосан экин майдонлари ва аҳоли томорқаларидан оқилона фойдаланиш, экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, шу жумладан саримсоқпиёз етиштириш ва экспорт қилиш ҳажмларини кўпайтириш, камбағалликни қисқартириш ва аҳолининг моддий манфаатдорлигини ошириш борасидаги ишларни тизимли давом эттириш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16-декабрдаги    ПҚ-54-сонли фармонига асосан, Томорқа хўжаликларида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш орқали аҳоли даромадини ошириш, ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини яратиш, шунингдек, ҳар бир туманда томорқа ер эгалари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш мақсадида тушунтириш ишларини олиб бориш. 
“Томорқа хизмати” МЧЖ корхоналарини кенгаш ҳузуридаги жамғармадан ажратиладиган имтиёзли кредитлар ва субсидиялар орқали қўллаб-қуватлаш ва талабгорлар рўйхатини шакллантириш ва мониторинг қилиш;
Қува, Жомбой, Чироқчи илмий амалий ўқув марказлари намунаси мисолида ҳудудларда жумладан, Қўшкўпир туманидаги илмий - амалий ўқув марказида ўқув дастури асосида ўқитишни ташкил этиш.
"Оқдарбанд" МФЙ да яшовчи Бекчанов Озоднинг хонадонидаги 6,0 сотих томорқа майдонида иссиқхона ташкил этилган. Хонадон эгаси мана уч йилдирки ерга меҳр бериб, унумли фойда олиб келмоқда. Натижада бир йилда 3 марта ҳосил олиб оилавий бюджетга яхшигина даромад келтирмоқда. "Феврал ойида бодринг экамиз, кейин иккинчи экинга ҳам бодринг экилади. Учинчисига эса кўкатлар экамиз. Шукр қиламиз, меҳнатимиз эвазига оиламиз бекаму-кўст, тинч-тотув яшамоқда"- дейди хонадон эгаси.
“Чаманзор” махалласидаги яна бир тадбиркор-деҳқон Вапаева Наргиза. У ўзи ташкил қилган “Биогомус органик ўғит томорқа хизмати” МЧЖга Фермерлар Кенгаши жамғармасидан 300,0 миллион сўм кредит олиб биогомус ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Баҳорда водийдан келтирилган калифорния чувалчанги бугун яхши парвариш эвазига  анчага ошди. Бугун 100,0 тонна биогомус сотишга тайёр ҳолда турибди. Тадбиркор ўз маҳсулотларини сабзавот етиштирувчи ва иссиқхона ташкил қилган фуқароларга етказиб бермоқда.
                                                                                                                                   
 ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари