Тиббиёт бирлашмасининг тез ёрдам бўлими мукаммал таъмирланиб, барча зарур жиҳозлар билан таъминланди.
Тиббиёт бирлашмасига пандемия шароитида аҳоли орасида COVID-19 коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касаллик аниқланганда жойига чиқиб амалий ёрдам кўрсатиш учун эпидимиолог, инфекционист ва умумий амалиёт шифокорларидан иборат 4 та мобил гуруҳ ташкил қилинган.
Мобил бригада ходимлари 31 дона Uzmobile телефон аппарати билан таъминланган.
Карантин даврида аҳолининг дори-дармон маҳсулотларига бўлган эҳтиёжларини қоплаш мақсадида 109,2 млн.сўмлик дори-дармон захираси тайёрланди.
Туман тиббиёт бирлашмаси 342 ўринга мўлжалланган, шундан 322 ўрин бюджет ҳисобидан, 20 ўрин пуллик хизмат ҳисобидан амалга оширилади. Тумандаги тиббиёт муассасасининг 2 та бўлимида 210 та захира ўринлари ташкил қилинди.
Тумандаги оилавий поликлиникалар ҳам телефон аппаратлари билан таъминланди.
Тез ёрдам бўлими 2 та янги “Дамас” русумли тез ёрдам машинаси билан таъминланди. Туман ҳокимлиги томонидан тез ёрдам бўлимида ходимларга қулай шарт-шароит яратиб бериш мақсадида кондицонерлар ўрнатиб берилди.