ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ТАРТИБЛАРИ

ТЎҒРИ ОВҚАТЛАНИШ ТАРТИБЛАРИ


Емиш фақат нон ва сувдан иборат бўлгандайам уларни қандай тартибда истеъмол қилишни билиш керак. Хозирги кундаги дастурхонларимизнинг тўкинлигини кўз олдимизга келтирсак-у, лекин уларни  исте'мол қилиш масаласида билим ва малакага  бўлмасак, у соғлигимизга жиддий зиён етказиши шубхасиздир.


Бунинг учун қуйидаги талабларга риоя қилишни тавсия қиламиз.


1. Овқатланиш вақтида кайфиятингиз яхши бўлсин.
2. Овқатни яхшилаб чайнанг бу ниҳоятда муҳим.
3. Ширинликларни асосан овқатлардан олдин истеъмол қилинг.
4. Истеъмол қиладиган овкатингиз ортиқча иссиқ ва ортиқча совуқ бўлмасин.
5. Чой, минерал сув, кампот каби ичимликларни овкатлангандан 1-1.5 соатдан кейин истеъмол қилинг.
6. Умуман чойхўрликка одатланманг, чунки чой таркибидаги танин моддаси баданга темирни сурилишига каршилик қилади ва оқибатда камқонликка сабабчи бўлади.
7. Бир марта истеъмол қиладиган овқатингиз 1-1.5 кгдан ошмасин.
8. Асосан овқатингизнинг  40-60%ини мева, сабзавот ва салатлар ташкил қилсин.
9. Кечқурунга 200 гр қатиқ истеъмол қилиш ичак фаолиятини яхшилашга хизмат қилади.
10. Овқатларни тўғри танлашга ўрганинг , бу асосан , баданга кўпроқ миқро элеметлар, минерал сувлар, витаминлар берадиган овқатланишни ташкил этишдан иборат.
11. Вақти-вақти билан 1-3 кунлик очлик ўтказсангиз ёки 1-3-7 кун фақат мева ва сабзавот шарбатлари билан пархез қилсангиз ошқозон ва ичаклар фаолиятини яхшилашга ёрдам берасиз.     
12. Жисмоний мехнат ва харакатлар билан ошқозон ва ичакларда овқатларни хазм бўлишига ёрдам беринг.
13. Овқатланиш масалаларига бағишланган китобларни ўқиб, ўз билимларингизни фақат соғликка хизмат қиладиган қилиб ташкил етинг, бу  озиқ-овқат махсулотларини тўғри танлаш мувозанатлаштирилган овқатланиш коидаларига риоя қилиш демакдир.


Қўшкўпир туман Саломатлик маркази.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари