ТЎЙ-ҲАШАМЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БЎЙИЧА йиғилиш бўлиб ўтди

ТЎЙ-ҲАШАМЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШ БЎЙИЧА

қатъий қарор қабул қилинди.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш юзасидан Қўшкўпир туманида амалий саъй-ҳаракатлар бошланди

Бугун  Қўшкўпир туман ҳокимлигининг кичик залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан қабул қилинган “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги ҚҚ Низомини амалиётга тадбиқ этиш бўйича учрашув ташкил қилинди. Унда туман ҳокими, хотин-қизлар қўмитаси раиси, солиқ инспекцияси, ИИО ФМБ раҳбар ва ходимлари, депутатлар, оила илмий-амалий тадқиқот маркази, ФХДЁ бўлими раҳбари, имом-хатиблар, маҳалла раис ва мутахассислари, тўйхона эгалари, нуронийлар иштирок этдилар. Йиғилишда туман ҳокими Ж.Раҳимов ўз сўзида низомда белгилаб берилган қоидаларни, жумладан, тўйлар, оилавий  тантаналар, марака ва маросимларни ўтказишда нималарга эътибор қаратиш лозимлиги хусусида баътафсил маълумот бериб ўтди. Шухратпарастлик, дабдабабозлик, исрофгарчилик оқибатида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига путур етиши, бу орқали эса ажримлар юзага келиши мумкинлиги хусусида тўхталди. Шундан сўнг, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси О.Раҳимова ҳам сўзга чиқиб,  тўйхона, кафе ва ресторанларда 50 ва ундан ортиқ шахс иштирокида тўйлар, оилавий тантаналар, марака ва маросимлар ўтказиш учун тадбир ўтказувчи шахс ҳамда тўйхона, кафе ва ресторан раҳбари ўртасида шартнома тузилиши, санъаткорлар (хонанда, созанда, раққоса, бошловчи, сўз устаси, фотограф ва бошқалар) ҳам қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида хизмат кўрсатиши лозимлиги ва тўйларни ихчамлаштиришнинг бошқа томонлари ҳам кенг, батафсил айтиб ўтди.

Шунингдек,  нуронийлар, имомлар, “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари маҳалла раислари  кўрилган масалалар юзасидан ўз фикрларини билдирдилар.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари