ТЎЙЛАРНИ ИХЧАМЛАШТИРИШ БЎЙИЧА МАТБУОТ АНЖУМАНИ ...

         Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, одамлар орасида турли юқумли касалликлар тарқалишини олдини олиш, соғлом турмуш, соғлом ҳаёт кечириш энг асосий масалалардан биридир.

         Бугун Қўшкўпир тумани ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Сайёра Худайберганова бошчилигида “Тўйларни ихчамлаштириш орқали коронавирус инфекциясини кенг тарқалишини олдини олиш” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.

Унда маҳалла раис ва ўринбосарлари, Кенгаш аъзолари қатнашдилар.

Йиғилишда халқимизнинг узоқ йиллик қадриятлари ва анъаналарини ўзида акс эттирган тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, бошқаларнинг ижтимоий аҳволини инобатга олмаслик, исрофгарчилик, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби иллатлар муҳокама қилиниб, тўйларни айнан бугунги коронавирус инфекцияси тарқалаётган бир пайтда 100 кишидан оширмаслик, тўйлар ва бошқа жамоат жойларида карантин қоидаларига амал қилиш, тиббий ниқоб ва антисептик воситалардан фойдаланиш бўйича тушунтириш олиб борилди. Шунингдек, маҳалла фуқаролари томонидан келиб тушаётган мурожаатлар муҳокама этилди.

         Тадбир сўнгида мавзу юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди. Унда ОАВ ва блогерлар иштирок этдилар. Тўй-ҳашамларни ихчамлаштириш бўйича савол-жавоблар ўтказилди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

 


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари