ТУМАН КЕНГАШИДА 53-СЕССИЯДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ
ТУМАН КЕНГАШИДА
53-СЕССИЯДА МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ
Халқ депутатлари туман Кенгашининг 53-сессиясида депутатлар қатор масалаларни кўриб чиқдилар ва атрофлича муҳокама қилдилар. Жумладан, “Туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига аниқланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларга маблағ ажратиш ”, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ва “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижроси ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан маблағ ажратиш”, “Темир дафтар”даги оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш мақсадида “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларни сарфлаш ҳамда моддий ёрдам ажратиш”, “Аёллар дафтари” жамғармасидан, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маблағ ажратиш тўғрисида”ги масалалар юзасидан дахлдор ташкилотларнинг маърузалари тингланди ва улар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Сессияда жиноят ишлари бўйича туман суди раиси Акбар Аминовнинг 2021 йилда одил судловни амалга ошириш борасида олиб борган ишлари юзасидан ахбороти, туман ИИОФМБ бошлиғи Ж.Мадаминовнинг 2021 йилнинг 12 ойи мобайнида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг аҳволи ва уларнинг олдини олиш борасида туманда олиб борилган ишлар юзасидан ҳисоботи эшитилди. Шунингдек, халқ депутатлари туман Кенгаши ва доимий комиссияларнинг 2022 йилнинг 1-ярим йиллигига мўлжалланган иш режалари, доимий комиссиялари эксперт гуруҳлари тасдиқланди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож бир оилани “Темир дафтар”га киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди ва депутатлар бир овоздан уни маъқулладилар. Музокараларда депутатлардан Меҳрибон Тиллаева, Сарабиби Матёқубова, Султонназир Ўрозметов, Динара Сатторовалар сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирдилар.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ