ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ХIХ СЕССИЯСИ  БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун 22 октябрь куни Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдаги ўн тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда секторлар раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, тегишли ташкилот раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

750

Сессияда Қўшкўпир туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқовнинг   туман ҳудудида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан зарур чора-тадбирларни белгилаш тўғрисидаги ҳисоботи тингланди. Кун тартибидаги масала юзасидан ОАВ вакиллари ва депутатлар сўзга чиқиб, ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан туман Кенгаши қарори қабул қилинди.

 

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари