ТУМАН КЕНГАШИНИНГ ОЛТМИШ УЧИНЧИ СЕССИЯСИ
Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг Олтмиш учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Қўшкўпир туманида хизматлар соҳаси ва турларини ривожлантириш дастури юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари С.Ўразметовнинг январ-апрель ойларида амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботи тўғрисидаги, Қўшкўпир тумани 3-сектор ҳудудидаги ҳозирги кунда ижтимоий аҳволи яхшиланган оилаларни “Темир дафтар” рўйхатидан чиқариш тўғрисида, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни “Темир дафтар” рўйхатига киритиш тўғрисидаги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 мартдаги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сон қарорига асосан “Аёллар дафтари” жамғармасидан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш мақсадида маблағ ажратиш тўғрисидаги, Хоразм вилояти Халқ таълими бошқармасининг 01/7-13-087-сонли ёзишмасига мувофиқ, Қўшкўпир тумани 20-сон умумий ўрта таълим мактаби директорлигига номзодларни танлаш тўғрисидаги, Хоразм вилояти Халқ таълими бошқармасининг 01/7-13-086-сонли ёзишмасига мувофиқ, Қўшкўпир тумани 10-сон умумий ўрта таълим мактаби директорлигига номзодларни танлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.