ТУМАН КЕНГАШИНИНГ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ
Бугун Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг йигирма еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов раислик қилди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Нодир Якубов, "Ўзмиллийбанк" АЖ Бошқарув раиси ўринбосари Аброр Мухамедханов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, мақсадли дастурларни мониторинг қилиш бошқармаси бошлиғи Шерзод Мурадов ва "Ўзчармсаноат" уюшмаси ташқи иқтисодий фаолият ва экспортни рағбатлантириш бошқармаси бошлиғи Отабек Саидхоновлар иштирок этдилар.
Сессия ишида кун тартибидаги масалалар юзасидан туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2021-2022 йиллар учун Дастурини тасдиқлаш ҳамда туманда маҳаллабай тизими асосида олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилбек Артиқовнинг ҳисоботи эшитилди.
Кўрилган масалалар депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди ва фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.