Бугун Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишига Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов раислик қилди.
Сессияда кун тартибидаги бешта масала, яъни, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятини ташкил этиш, котибият мудирини тайинлаш, котибият бош мутахассисларини тайинлаш, 2-сон мактабга директор тайинлаш учун номзодларни кўриб чиқиш, туманда “Аёллар дафтари”ни шакллантириш ҳамда дафтарга киритилган хотин-қизлар билан олиб бориладиган ишлар муҳокама қилинди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси О.Раҳимова, ХТБ мудири К.Нурматов ҳамда 2-сон мактаб директорлигига қўйилган номзодлар сўзга чиқдилар. Номзодларнинг мактабда таълим сифатини ва самарадорлигини ошириш юзасидан 3 йиллик ишларининг ҳисоботи тингланди.
Депутатлар бу борада ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Сессия якунида масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.