Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов “Тагалак” маҳалласида истиқомад қилувчи фуқаролар билан учрашди. Уларнинг дард-у ташвишига қулоқ солди, муаммоларини тинглади.
-Невараларимиз масофавий ўқитиш тизими орқали, яъни онлайн усулда таълим олмоқдалар. Уларнинг ўқишини узлуксиз таъминлаш мақсадида арзон, қулай интернет тармоғи билан таъминлашда ёрдам берсангиз, -дейди фуқаро Клара Дурдиева.
Худди шундай бошқа фуқаролар ҳам ички йўлларнинг таъмирталаб эканлиги, тоза ҳудуд ташкилоти томонидан айрим жойларда ахлатларни вақтида олиб кетилмаётганлиги каби муаммоларнинг мавжудлигини айтиб ўтдилар. Барча муаммоларнинг ижобий ечими юзасидан туман ҳокими тушунтиришлар бериб ўтди. Шунингдек, тегишли ташкилотларга шу ернинг ўзида топшириқлар берилди. Ижроси назоратга олинди.