ТУМАН ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ
Бугун туман ҳокими Ж.Рахимов “Ошоққалъа” маҳалласида сайёр қабулини ўтказди. Қабулда асосан моддий ёрдам, кредит, тадбиркорлик, кадастр хизмати, бандлик, турар жой каби масалалар билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатларнинг кўпчилиги шу ернинг ўзида ижобий ечимини топган бўлса, аксариятининг ечими юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар бериб ўтилди.