ТУМАН ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ
Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов “Ошоққалъа” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаролар билан учрашди. Уларнинг дард-у ташвишига қулоқ солди, муаммоларини тинглади. Мурожаатларнинг аксарияти тадбиркорлик учун ер ажратиш, кредит, моддий ёрдам, уй жой билан таъминлаш каби масалалар бўлиб, барча мурожаатларнинг ижобий ечими юзасидан туман ҳокими тушунтиришлар бериб ўтди. Шунингдек, тегишли ташкилотларга шу ернинг ўзида топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
https://t.me/qoshkopirhokimlik