ТУМАН ҲОКИМИНИНГ САЙЁР ҚАБУЛИ Унда кўплаб масалаларга о
Фуқароларнинг эътирозлари ва мурожаатларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этиш мақсадида Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Раҳимов туманнинг энг олис ва чекка ҳудудида жойлашган Ўртаёп қишлоғи Ўртаёп маҳалласида ўз сайёр қабулини ўтказди. Аҳолининг қиш мавсумига қандай тайёргарлик кўраётганликлари ва унда мавжуд муаммолар билан қизиқди.
-Маҳалладаги баъзи йўллар текисланиб, тош тўшалиб берилса болаларимиз мактабга боришда қийналмас эди, -дея мурожаат қилди Жонибек Раҳимов. Унинг муаммоси тезда ўрганилиб, соҳа мутахассислари фикри эшитилди. Муаммони бартараф қилиш юзасидан ишлар олиб бориш режага киритилди.
Муаммолар юзасидан халқ билан учрашувнинг давоми Ўртаёп қишлоқ Ифтиҳор маҳалласида ҳам бўлиб ўтди. Маҳалланинг баъзи жойларида сув қувурларини ёрилаётганлиги, электр энергия тармоғининг баъзан ўчиши муаммолари билан шу маҳаллада истиқомад қилувчи Бахтиёр Матназаров, Солай Отабоевлар томонидан ҳам мурожаат келиб тушди. Уларнинг муаммоларини ҳам ҳал қилиш чоралари кўрилди. Айримлар эса табиий газдан унумли фойдаланаётганликлари, газ баллонлари ва кўмир етарли даражада эканлигидан ташаккур билдирдилар. Сайёр қабул натижасида кўплаб муаммоларга ойдинлик киритилди.