ТУМАНИМИЗ БЎЙЛАБ “ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ” КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА
9 май - мамлакатимизда “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида кенг нишонланилади. Бугун туман марказида жойлашган “Хотира майдони”га сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари йиғилишди. Туман ҳокими бошчилигида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйилди ва таъзим бажо келтирилди.