ТУМАНИМИЗ БЎЙЛАБ "КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ" АЪЛО КАЙФИЯТДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

ТУМАНИМИЗ БЎЙЛАБ "КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ"  АЪЛО КАЙФИЯТДА ДАВОМ ЭТМОҚДА

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрдаги 816-сон қарори билан ҳар йили октябрь ойининг биринчи ҳафтаси “Кексалар ҳафталиги” этиб белгиланган. Шу муносабат билан 4-10 октябр кунлари "Кексалар ҳафталиги" деб эълон қилинди. 

Бугун, туманимизда 38 сон ва 30-сон мактабда ҳафталик юзасидан кексалар иштирокида турли тадбирлар ўтказилди. Ушбу тадбирга кекса авлод вакилларидан фахрий устозлар ва ўз соҳаларининг фидойилари таклиф этилди. Тадбир давомида кексалар бепул тиббий кўрикдан ўтказилди, спорт мусобақаларида иштирок этишди. Ёшлар учун тарбиявий соат дарсларида кекса фахрийларимиз ёшларга ҳозирги яратилган шароитларларга шукр қилишлари кераклиги, доимо аъло ўқиш лозимлиги ҳақида қайта-қайта таъкидлаб, ёшларда шукроналик ҳиссини уйғотдилар. Шунингдек, ушбу тадбирга депутатлар ҳам жалб этилиб, кексалар ўзларини қийнаётган муаммолар билан депутатларга мурожаат қилишди.  Шундан сўнг нуронийлар билан суҳбат ош устида давом этди.

"Кексалар ҳафталиги"  туманимиз бўйлаб барча маҳалларда давом этмоқда. 

ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари