ТУМАНИМИЗДА ЯНГИ КЛИНИКА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

ТУМАНИМИЗДА ЯНГИ КЛИНИКА ФАОЛИЯТ БОШЛАДИ

Қўшкўпир туманида «Sihat medical center» клиникаси фаолият бошлади. Клиниканинг очилиш маросимида туман ҳокими Жўрабек Рахимов, секторлар раҳбарлари, фахрий нуронийлар иштирок этдилар. Тадбир иштирокчилари клиниканинг  шарт-шароитлари,  замонавий медицина технологиялари, жизоҳлар сифати ва аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат даражаси билан танишди. Маълумот ўрнида “Чаманзор” маҳалласида жойлашган ушбу клиника 3,0 млрд сўм хисобига ташкил қилиниб, 15 нафардан иборат малакали шифокор ва хамшираларни иш билан таъминлади. Клиникада 35 та ўринга мўлжалланган стационар шаклда даволаш хизмати, УЗИ ҳизмати, лаборатория ҳизмати ва физиотерепия хизмати мавжуд ҳамда клиникада малакали кардиолог, невропотолог, эндокринолог, терапевт, гинеколог шифокорлар хизмати йўлга қўйилган.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари