ТУРСУНОЙ АВЕЗОВАГА ТИКУВ МАШИНАСИ ТОПШИРИЛДИ

Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ижтимоий, иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш бугуннинг энг муҳим масалаларидан биридир.
Қўшкўпир туманида ҳам эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимов ва туман прокурори Мақсуд Хожаев “Кенагас” маҳалласида истиқомат қилувчи “Аёллар дафтари”га киритилган, жисмоний имконияти чекланган фуқаро Шаҳло Султонованинг ҳолидан хабар олдилар. Муаммоларини ўргандилар. Шунингдек, Ш.Султоновани қарамоғига олган келинойиси Турсуной Авезовага бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машинаси топширдилар.

-Бундай эътибордан жуда мамнунман,-дейди Т.Авезова.-Ишсиз эдим, бироқ, бекор ўтирмаслик мақсадида ярим сотих иссиқхона ташкил қилган эдик. Бугун хурсандчилигим янада ошди. Сабаби, энди мен уйда ўтирган ҳолда ҳам бандлигимни таъминлаб, тикиш-бичиш орқали ҳам пул топа оламан.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари