Бугун Қўшкўпир туманида туман ҳокимлиги, ДСИ, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамкорлигида тўртинчи сектор раҳбари соврини учун “Биз ёшлар спортни севамиз ва спорт билан яшаймиз!” шиори остида спорт мусобақаси ташкил этилди. Жўшқин руҳда бўлиб ўтган мусобақада 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар спортнинг мини футбол, қўл қайириш, волейбол, стол тенниси турлари бўйича иштирок этдилар.
Тадбир натижасига кўра, стол тенниси бўйича 30-сон мактаб ўқувчиси Каромат Қаландарова, волейбол бўйича 30-сон мактаб жамоаси, мини футбол бўйича “Бургутлар” жамоаси, қўл қайириш бўйича уюшмаган ёшлардан Темурмалик Маратовлар 1-ўринни эгалладилар ва 1-даражали диплом билан тақдирландилар.
Ғолибларга спорт анжомлари совға қилинди.
Спортнинг мини футбол тури бўйича ғолиб бўлган жамоа эса тўртинчи сектор раҳбари Шерзод Бердиевнинг кубогига эга бўлдилар.