Кейинги йилларда мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қўшкўпир туманида ҳам аёллар бандлигини таъминлаш борасида амалий ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, туманда янги шакллантирилган “Аёллар дафтари”даги ишсиз аёлларни кредит бериш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида талабгорлар ўрганиб чиқилмоқда. Яъни, уларнинг эндиликда шуғулланадиган тадбиркорлик фаолиятларига қараб, тушунтириш ва тавсиялар бериб борилмоқда.
Бугун аёллар ўртасида талабгорларни аниқлаш мақсадида туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Раҳимова ҳамда Халк банк туман филиали ходими Н.Муҳтаровалар уларнинг фикр, хиҳиш-истакларини ўргандилар, талабгорларни аниқладилар.