Танловда қизғин жараёнлар тус олди

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қўшкўпир туман Кенгаши томонидан тумандаги 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Қоррупция-келажакка таҳдид” мавзуси бўйича иншолар танлови, “Ўзбекистон ёшлар нигоҳида” мавзусида расмлар танлови, “Она Ватанимнинг буюк фарзандлари” шиори остида ижодий ишлар танлови, шунингдек, “Ўзбекистонлик эканлигимдан фахрланаман” ва “Ватанга хизмат қилиш буюк мақсадим” мавзуларида мақолалар танлови бўлиб ўтди.

“Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” лойиҳаси доирасида ўтказилаётган мазкур тадбирлар ўқувчиларнинг иқтидор ва истеъдодини юзага чиқаришга, салоҳиятини намоён этишга замин яратди. Иншолар танловида 2-сон мактаб ўқувчиси Комила Бобожонова, 1-ИМИ ўқувчиси Фотима Нормаматова, расмлар танловида 10-сон болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиси Ҳамида Олимова, 39-сон мактаб ўқувчиси Дилнура Зарипова,   шеърият йўналиши бўйича 37-сон мактаб ўқувчиси Ҳилола Баҳодировалар 1-ўринни эгалладилар. Ғолиблар туман ҳокимлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан “Фахрий ёрлиқ” билан тақдирландилар.

Қўшкўпир туман ҳокимлиги матбуот хизмати


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари