Тарғибот тадбирлари ҳар бир маҳаллада давом этади

Бугун Қўшкўпир туманида “Янги Ўзбекистон-янгича дунёқараш” шиори остидаги тарғибот тадбирлари бошланди.

“Ошоққалъа” маҳалласида бўлиб ўтган тарғибот тадбирларининг илк куни чинакам байрамона ва жўшқинлик руҳида ташкил этилди.

Унда спорт тадбирлари, қўл ишлари ва ҳунармандчилик кўргазмалари, китобхонлик, ёш мусаввирларнинг ижод маҳсуллари намойиш қилинди.
Тадбир давомида концерт дастури ташкил этилди, бу эса барчани рақсга чорлади.

Бешта муҳим ташаббус ва шу каби ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини халқимизга етказиш, аҳоли кайфиятини кўтариш мақсадида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ҳар бир маҳаллада ўтказилади.

 ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари