Тарғибот гуруҳи иш бошлади

“Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий фаолиятни мувофиқлаштириш” бўйича тузилган Қўшкўпир туман тарғибот гуруҳи ҳам ўз таркибига фаол, ташаббускор хотин-қизлар қамраб олди. Хотин-қизлар ўртасида жиноятчилик каби мудҳиш ҳолатларни, турли сабаблар билан юзага келаётган ажримларни олдини олиш ва бартараф этиш бўйича ушбу тарғибот гуруҳи томонидан Қўшкўпир тумани 10-сонли мусиқа ва санъат мактабида тадбир ташкил этилди. Унда вилоят тарғибот гуруҳи раҳбари Гавҳар Ибодуллаева, туман тарғибот гуруҳи раҳбари Саробиби Матёқубова, тарғибот гуруҳи аъзолари, туман хотин-қизлар қўмитаси, ички ишлар ходимлари, сиёсий партия вакиллари, маҳалла маслаҳатчилари, отинойилар иштирок этдилар. -Бугунги кунимиз биз тарғиботчилардан жуда катта ташаббускорликни ва самарали ишларни талаб этмоқда,-дейди туман тарғибот гуруҳи раҳбари Саробиби Матёқубова.- Ҳамкор ташкилотлар билан хотин-қизларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш борасида етарлича фаолият олиб боришимиз, оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, уларни ҳар томонлама ўрганиб, қийнаётган муаммоларни бартараф этишимиз лозим. Ҳозирда уларнинг малакаси оширилмоқда, ўқитиш тизими такомиллаштирилмоқда.
Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари