Тарғибот тадбири давом этмоқда.
Бугун Қўшкўпир туманидаги 21-сон умумий ўрта таълим мактабида "Ижтимоий-маънавий соғлом муҳитни яратиш, айниқса, ёшларнинг мафкуравий иммунитетини ҳамда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўйича тарғибот тадбирлари" ташкил этилди.
Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмитанинг Қўшкўпир тумани бош мутахассиси Д.Саъдуллаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси масъул ходими А.Юсупов, туман Кенгаши депутати С.Матёқубовалар ҳамда умумтаълим мактабининг 9-11-синф ўқувчилари иштирок этдилар. Тарғибот тадбири давомида туман Кенгаши депутати С.Матёқубова келажак ёшларига қилинаётган шароитлар ва имкониятлар, берилаётган эътиборлар ҳақида гапириб, ёшларни илм олишга янада дават қилди, шунингдек, ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига керакли жавобларни олдилар.
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ