Тарғибот тадбири ўтказилди

Қўшкўпир туманидаги молия бўлимида давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси туман Кенгаши томонидан “Янги Ўзбекистон-янги касаба уюшмалари”мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Тадбирда сўзга чиққан туман Кенгаши раиси Саломат Хўжаниёзова 11 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг VIII қурултойи бўлиб ўтганлиги хусусида ахборот берди.

У ўз ахборотида Президентимизнинг Касаба уюшмаларига йўллаган табриги ва айнан Президентимиз томонидан 11 ноябрь “Касаба уюшмалари куни” деб эълон қилингани ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари федерация раиси, сенатор Қудратилла Рафиқовнинг ҳисобот маърузасидан парчалар ўқилди.

Раёсат аъзоси, “Ҳаёт кўзгуси” газетаси муҳаррири Меҳрибон Тиллаева қурултойда кўриб чиқилган масалалар ва режалар ҳақида гапириб, энди касаба уюшмалари фақат соғломлаштириш марказларига йўлланма берадиган ташкилот эмаслигини, кейинги 3 йилда фаолияти мутлақо ўзгарганини мисоллар билан гапириб берди. Шундан сўнг тадбир иштирокчилари томонидан саволлар берилди.

Тадбирда туман молия бўлими бошлиғи Фарҳод Қурбонбоев ҳам қатнашди ва сўзга чиқди.
- Бугунги тарғибот тадбиридан анча таассуротлар олдик,-дейди молия бўлими ходими Санобар Сатторова,-ҳақиқатан ҳам кейинги даврда касаба уюшмалари фаолияти такомиллашди. Эндиликда эса бутунлай бошқача бўлади, янги Ўзбекистоннинг янги касаба уюшмалари халқнинг ишончини оқлашига ишонамиз.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари