Тарғибот тадбирлар - дабдабабозликни олдини олмоқда
Қўшкўпир тумани хотин-қизлар қўмитаси тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда тумандаги Шеробод, Баҳористон, Чаманзор, Иттифоқ, Ошоққалъа ва бошқа маҳаллаларда тўй-маросимларни ихчамлаштириш, ортиқча дабдабабозликнинг олдини олиш мақсадида тарғибот тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Бундай тадбирларнинг ижобий натижасини эса Пахтакор ва Қадрият маҳаллаларида кўриш мумкин. Яъни, яқинда Пахтакор ва Қадрият маҳаллаларида оддий, ихчам, кам кишилик доирада никоҳ тўйлари бўлиб ўтганини таъкидлаш мумкин. Тўй эгаларининг айтишича, уйда, қўни-қўшни, қариндошлар билан бўлиб ўтган тўй нафақат моддий жиҳатдан юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олган, балки ҳамжиҳатлик, бағрибутунликни таъминлаган. Минг йилчиликка асосланган қуда-андачилик муносабатлари мустаҳкамланган. Тарғибот тадбирлари давом этмоқда.