Тарғибот тадбирлари маҳаллаларда давом этмоқда...

Қўшкўпир туманида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” шиори остида тарғибот тадбирлари чинакам байрамона руҳда, кўтаринки кайфиятда барча маҳаллаларда ташкил этилмоқда.

Маҳалла кишиларининг тадбирдаги иштирокидан шоду хуррамлиги, мамнунлиги, юз-у кўзларидаги кулгуни кўриб, дилинг яйрайди, уларнинг бахтиёрлиги, ҳаётдан мамнунлигини юрак-юракдан ҳис қилиш қийин эмас.


Бугун “Довуд”, “Шеробод”, “Ўртақишлоқ”, “Иттифоқ” маҳаллаларида маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

Унда бешта муҳим ташаббуснинг барча йўналишлари, жумладан, рассомчилик, тикувчилик, ҳунармандчилик, шахмат, стол тенниси, компьютер технологиялари, китобхонлик, мусиқа каби йўналишлар доирасида тадбирлар ва кўргазмалар ташкил қилинди.

Айниқса, тадбир давомида хонандалар томонидан янграган дилтортар наволар, куй-қўшиқлар барчанинг кайфиятига янада кайфият бағишлаб, рақсга чорлади.

 ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари