Ёшларни жисмоний жиҳатдан чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилиш, аҳоли ўртасида спортни ривожлантириш ва оммавийлигини ошириш, шунингдек, туманда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида Аз-Замахшарий номидаги маданият ва истироҳат боғида ритмик гимнастика машғулоти ўтказилди. Туман спорт бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу спорт машғулотига 50 нафарга яқин гимнастика ихлосмандлари етиб келдилар. Мусиқа садолари остида бажарилаётган машғулотлар йўловчиларни ҳам бефарқ қолдиргани йўқ. Улар ҳам спортчилар сафини кенгайтиришда ўз ҳиссасини қўшишди. Ҳафтанинг ҳар шанба куни эрталаб ўтказиладиган спорт машғулотларида барча иштирок этиши мумкин. Зеро, спорт-саломатлик гарови.