Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги, “Вақф” хайрия жамоат фонди вилоят ва туман филиали, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими ҳамкорлигида Қўшкўпир туман тиббиёт бирлашмасида карантин шароитида қаҳрамонларча хизмат кўрсатаётган тиббиёт ходимлари хонадонларига 6 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Қолаверса, тумандаги 20 та маҳалладаги эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олинди, 8 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. -Биз тиббиёт ходимлари бундай эътибордан жуда хурсандмиз,-дейди шифокор Сурайё Аллаберганова.-Ҳар бир шифокор эгнига оқ халат кийдими уни оқлаши, унга доғ туширмаслиги керак. Биз шифокорлик касбини танладикми, албатта, ўз ишимизга содиқ қолган ҳолда, халқимиз саломатлиги йўлида хизмат қиламиз. Бу бизнинг бурч ва вазифамиздир. Президентимизга минг раҳмат. Биз шифокорларни қўллаб-қувватлаш билан бирга беморларга соғлик улашяпти. Бундай миннатдорлик сўзини биз шифокорлар ҳар куни беморлар тилидан эшитамиз ва шу юртда туғилганимиздан, шу юртда яшаб, хизмат кўрсатаётганимиздан ғурурланамиз.