Тиббиёт пункти
Қўшкўпир туманидаги «Меҳнатобод» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш масаласи анчадан буён оғриқли масала бўлиб келаётган эди.
Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамини кўрсатиш, касалликларни профилактика қилиш ва барвақт аниқлаш мақсадида “Меҳнатобод” маҳалласида “Маҳалла тиббий пункти” очилди.
Тиббиёт пунктининг очилиш маросимида Қўшкўпир туман ҳокими Жўрабек Рахимов, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, нуронийлар, тиббиёт ходимлари ва маҳалла аҳолиси иштирок этди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ