Томорқадан самарали фойдаланиш мавзусида семинар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2021 йил 16 декабрдаги ПК-54-сонли қарорининг  13 бандига асосан, Қўшкўпир  тумани  Шихмашхад МФЙ, Маданият кўча, 5 уйда яшовчи Отажонов Комилжон томорқасида очиқ ва ёпиқ усулда сабзавот ва кўкатлар етиштириш, иссиқхонада лимоннинг янги навларини кўпайтириш ҳамда уларнинг экспортини ривожлантириш мақсадида томорқадан самарали фойдаланиш, йилига 3-4 марта ҳосил олиш мавзусида семинар ўтказилди. Семинарда Республика  фермер,  деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши марказий апарати вакили Умирзоқ Рахматов,  Хоразм вилояти фермер,  деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси в.в.б А. Хўжаев, Қўшкўпир туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси  Д. Ўрозметов, туман маҳалла раислари,  ҳоким ёрдамчилари, “Томорқа хизмати” МЧЖлар  ва томорқа ер эгалари қатнашдилар.

ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари