Бугун Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Комилжон Собиров Қўшкўпир тумани “Янгилик” биосервис масъулияти чекланган жамиятида бўлди ва қишлоқ хўжалигида хизмат кўрсатаётган соҳа ходимларини кириб келаётган Янги йил байрами билан самимий муборакбод этди.
Шунингдек, соҳа ходимларининг 42 нафарига қимматбаҳо совғалар топширди, 32 нафари эса 1,5 млн сўм пул мукофоти билан рағбатлантирилдилар.
Шунингдек, ушбу соҳани янада ривожлантириш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берди.
Тадбирда туман ҳокими Жўрабек Раҳимов, сектор раҳбарлари ҳамда тегишли соҳа ходимлари иштирок этдилар.