Қўшкўпир туман Кенгашининг 3-сессияси бўлиб ўтди

       Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Олий Мажлис Сенати аъзоси,  Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрацияси ҳузуридаги ахборот ва  оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим бошлиғи Воҳиджон Ҳамидов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Санъат Солаев, АОКА вилоят бошқармаси бошлиғи Дилбар Бекчановалар қатнашдилар. Сессияга Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов раислик қилди.

   Кун тартибида“Туман сектор раҳбарларининг 2020 йилда ишсиз ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича амалга ошириладиган чора – тадбирлари  ҳақида” ги  масала муҳокама қилинди. Ёшлар иттифоқи МК раиси Алишер Саъдуллаев сўзга чиқиб, мамлакатимизда изчиллик билан олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсати, уларни ҳар томонлама камол топтириш, қўллаб –қувватлаш  борасида амалга оширилаётган ғамхўрликлар ва депутатлар эътибор қаратиши керак бўлган масалалар хусусида гапирди.

Шундан сўнг секторлар раҳбарларининг кун тартибидаги масала юзасидан ахборотлари тингланди. 1-сектор раҳбари  туман ҳокими Жўрабек Раҳимов ўз ҳудуди ҳисобланган маҳаллаларда ёшлар бандлигини таъминлаш юзасидан бажарилган ишлар хусусида ахборот берди.

Ҳудди шундай ахборотларни 2-сектор раҳбари, туман прокурори Мақсудбек Хожаев, 3-сектор бўйича туман ИИО ФМБ бошлиғи ўринбосари Мақсудбек Аллаберганов, 4-сектор раҳбари Шерзод Бердиевлар депутатлар муҳокамасига ҳавола қилдилар.

 

Шунингдек, кўрилган масала юзасидан туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Беҳзод Қаландаровнинг ҳисоботи тингланди.

     Кун тартибидаги масала юзасидан депутатлардан Меҳрибон Тиллаева, Сарабиби Матёқубовалар сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдирдилар.

Сессия якунида муҳокама қилинган масала юзасидан “Йўл харитаси” тасдиқланди ва тегишли қарор қабул қилинди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари