Туман Кенгашининг олтинчи сессияси бўлиб ўтди

Бугун  Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси бўлиб ўтди. 

Сессияда Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қудратбек Игамбергенов, туман ҳокими ва ўринбосарлари, депутатлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.

         Сессияга Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов раислик қилди. 

Сессияда  туманда  “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги ишларни манзилли йўлга қўйиш ва саҳоватпеша тадбиркорларни  ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш  бўйича  масалалар кўриб чиқилди. 

         Кун тартибидаги масалалар юзасидан туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Одилбек Артиқов ҳамда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Даврон Ўрозметовларнинг маърузаси тингланди.  Муҳокама қилинган  масалалар юзасидан  эса қарор қабул қилинди.


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари