Бугун Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг навбатдаги саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда сенатор Гавҳар Дурдиева, туман ҳокими ва ўринбосарлари, депутатлар, оммавий ахборот оситалари ходимлари иштирок этдилар. Сессияга Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов раислик қилди.
Кун тартибида туманда эҳтиёжманд оилалар рўйхати асосида уларга манзилли ёрдам кўрсатилиши ва аҳоли, хусусан хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, пандемия даври шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга қаратилган масалалар кўйилди.
Сессия якунида эса муҳокама қилинган масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.