Халқ депутатлари туман Кенгашининг ушбу сессиясида бир масала яъни, коронавирус пандемияси даврида шакллантирилган ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож оилаларнинг янгиланган рўйхатини тасдиқлаш муҳокама қилинди. Янгиланган рўйхат хусусида тумандаги барча маҳаллалар фуқаролар йиғинлари раислари ахборот беришди. “Темир дафтар”дан чиқарилганларнинг ўрнига янги оилаларни киритишда нималарга эътибор қаратилди деган савол ташланди. Маҳаллалар раислари биринчидан, оилада меҳнатга лаёқатсиз ногиронлар, сурункали касалликка чалинганлар борлиги, иккинчидан, пандемия туфайли ўзининг даромад манбаини йўқотганларни, якка. ёлғиз кексалар, бевалар, ўзгалар ёрдамига муҳтож, кам таъминланганларни, беш ва ундан ортиқ фарзандлари борларга ва уларнинг эҳтиёжмандигига эътибор қаратганлари ҳақида гапириб саволларга жавоб қайтардилар. Юқоридаги масала юзасидан сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарларининг ҳам фикр мулоҳазалари тингланди. Депутатлар ҳар бир маҳалла раисининг ахборотини тинглаб, муҳокама қилдилар.
Сессия ишини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов бошқариб борди. У сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлда қабул қилган “Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб қувватлашга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижросинини таъминлаш юзасидан туманда бажарилган ишлар хусусида маълумот берди. Сессияда муҳокама қилинаётган масала ҳам фармон ижросини таъминлашга қаратилгандир.
Сессия якунида кўрилган масала юзасидан қарор қабул қилинди.