Халқ депутатлари Қўшкўпир туман Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси, туман ҳокими Жўрабек Раҳимов бошқариб борди. Унда кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилди.
Қўшкўпир тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи К.Абдуллаевнинг аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат ҳолати бўйича карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқаролар санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдамининг ўз вақтида ва сифатли кўрсатилиши юзасидан мурожаати тингланди.
Шунингдек, мактабгача таълим (нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари) йўналишидаги муассасалар фаолиятини ва Халқ таълими (нодавлат мактаблар) йўналишидаги муассасалар фаолиятини ҳамда Маҳалла йўналишида (карантинга олинган хонадонларни карантин тадбирларини ташкил этиш бўйича), бозорлар фаолияти, аҳоли томонидан кўп мурожаат бўладиган идора-ташкилотлар, давлат муассасалари, банклар ва бошқа йўналишлар, умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона), маиший хизмат кўрсатиш объектлари фаолиятини йўлга қўйиш, жамоат транспортларидан фойдаланиш билан боғлиқ белгиланган чора-тадбирларни йўлга қўйиш юзасидан қарорлар қабул қилинди.