Туман ҳокими Жўрабек Раҳимов фан олимпиадаси жараёнида
Кеча хабар берганимиздек, бугун ҳам республика фан олимпиадаси туманнинг 4-сон ИМИ ҳамда 2, 4, 5, 25-сон ўрта умумтаълим мактаб биноларида синфлар кесимида белгиланган вақтларда ўтказилмоқда. Ўқувчилар олган назарий билимларини тест топшириш ва оғзаки савол-жавоб орқали намоён қилмоқдалар. Туман ҳокими ҳам 25-сон мактабда бўлиб, ўқувчиларга яратилган шароитлар, тест топшириш жараёнлари билан танишди.
-Бугун тест топшириш жараёнида иштирок этмоқдаман,-дейди 15-сон мактабнинг 9-синф ўқувчиси Жамшид Комилов.-Фан олимпиадасида иштирок этиб, билим даражамизни билиб оламиз. Ўйлайманки, ушбу олимпиадада ғолиб бўлиб, навбатдаги босқичда қатнашиш имкониятини қўлга киритаман.
Ҳақиқатда, туманда бўлаётган фан олимпиадасининг холис ва адолатли ўтишига алоҳида эътибор қаратилган. Ўқувчилар ва камиссия аъзолари учун эса барча шароитлар яратилган.