Туман ҳокимининг "Ҳайит" байрами учун табриги

Қадрли элдошлар!

Сизларни, сизлар орқали бутун туманимиз аҳлини меҳр-оқибат, эзгулик   айёми – муборак Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу улуғ кунда бутун халқимиз бир—биридан ўз ёрдамини, меҳрини аямайди. Бу эса ота-боболаримиздан мерос қолиб, қон-қонимизга сингиб келаётган буюк қадриятларимиздан биридир. Барчамиз аввало шундай файзли ва барокатли кунларга етказгани учун Оллоҳ таолога чексиз шукроналар айтамиз.

Муҳтарам Президентимиз томонидан  жорий йилнинг 20 апрель куни қабул қилинган Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги қарори асосида меҳр-саховат тадбирлари амалга оширилиши Ватанимиз фуқароларини, хусусан, Қўшкўпир туман аҳолисини ҳам беҳад мамнун қилди. Юртбошимиз томонидан “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатини эълон қилиниши манашу муборак ойда Қўшкўпир туманидаги меҳрибон ва кўнгилли инсонларимиз, тадбиркор-у  саховатпеша халқимизни ҳам хурсанд қилиб, эзгу ва савобли ишларни бажаришга сабабчи бўлди. Шу муносабат билан эҳтиёжманд, кўмакка муҳтож, кам даромадли, карантин сабаб вақтинча ишсиз қолган оилаларга  моддий ва маънавий ёрдамлар қилинди. Тиббиёт ходимлари ҳақиқий замон қаҳрамонлари сифатида эътироф этилиб, улар ҳам қўллаб-қувватлантириб борилмоқда. Айни вақтда муқаддас ислом динининг ана шундай буюк инсонпарварлик тамойилларини асраш, тарғиб этиш ҳозирги шиддатли замонда ўта долзарб вазифага айланиб бораётганини барчамиз яхши тушунамиз.

Рамазон ойи, “Ҳайит” байрами қалбларни чинакам янада яқинлаштирди, меҳр-оқибатни мустаҳкамлади. Яқинда муҳтарам Президентимиз томонидан эълон қилинган Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорида белгиланган муҳим вазифалар Рамазон ҳайитнинг юртимизда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда юқори кайфиятда ўтишига асосий омил бўлади. Қалби тоза, нияти муштарак, мақсадлари улуғ халқимизни ушбу муборак ҳайит кунларида қилаётган ҳайр-у саховат, тоат-ибодатлари, дуолари ижобат бўлсин.

Ҳурматли элдошлар!

Манашу табаррук айём-муқаддас Рамазон ҳайити билан барчангизни яна бирбор самимий  табриклайман. Барчанизга тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик тилайман. Ватанимиз юксалиши йўлида ҳалол меҳнат қилаётган ватандошларимизга  Рамазон ҳайити муборак бўлсин!

Нияти пок, мақсадлари улуғ халқимизни ушбу муборак ҳайит кунларида қилаётган ҳайр-у саховат, тоат-ибодатлари, дуолари ижобат бўлсин. Юртимиз тинчлиги, осмонимиз мусаффолиги бардавом бўлаверсин.

Ҳурмат билан,

Қўшкўпир туман ҳокими

Жўрабек Раҳимов


Постни тарқатинг: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Оммавий сўровнома


Сайт Бўлимлари