Ҳокимнинг сайёр қабули 30-сон мактабда давом этди
Туман ҳокимининг сайёр қабули 30-сон мактабда давом этди
Қўшкўпир тумани ҳокими Жўрабек Раҳимовнинг навбатдаги сайёр қабули тумандаги 30-сон мактабда бўлиб ўтди. Бундай сайёр қабулларнинг чекка ҳудудларда ҳам ўтказилаётганлиги фуқароларнинг кўпгина муаммоларини жойида бартараф этилишига, қолаверса, овворагарчиликни олдини олиб, беҳудага вақт ва нақдини сарфлашларига чек қўймоқда.
Ушбу сайёр қабулда барча сектор раҳбарлари иштирок этиб, фуқаролар томонидан билдирилган уй-жой, моддий ёрдам, йўл, кредит, тадбиркорлик учун ер, кадастр масалалари бўйича билдирилган мурожаатларни бирма-бир кўриб чиқдилар.
Қабул жараёнида кўпгина муаммолар жойида ҳал этилган бўлса, айримларини ижобий ечимини топиш юзасидан тегишли ташкилот раҳбарларига ҳоким томонидан топшириқлар берилди. Ижроси назоратга олинди.
ҚЎШКЎПИР ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ